Тўртта 50 MP камера ва 6500 мА·соат батарея: Моторола Эдге 70 Pro+ тақдим этилди

Моторола компанияси ўзининг янги флагмани — Edge 70 Pro+ смартфонини расман намойиш этди. Ушбу қурилма Edge 70 Pro моделининг такомиллаштирилган талқини бўлиб, перископик камера модули, сиmsиз қувватлаш технологияси ва янгиланган аппарат платформаси билан ажралиб туради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги смартфоннинг асосий ўзига хослиги унинг тўртта 50 мегапикселли датчикдан иборат камера тизимидир. Асосий модул оптик стабилизацияга эга Sony ЛЙTIA 710 сенсорига асосланган. Перископик модул эса 3,5 карра оптик ва 50 карра гибрид яқинлаштириш (зоом) имкониятини тақдим этади. Шунингдек, тизим макро-съъёмка функциясига эга ўта кенг бурчакли камера ва 50 MP олд камера билан тўлдирилган.
Қурилма MediaTek Dimensity 8500 Эхтреме чипсети ёрдамида ишлайди ва 6,8 дюймли, 144 Гс частотали АМОЛEД дисплей билан жиҳозланган. Экраннинг энг юқори ёрқинлиги 5200 нитга етади. Смартфон 4К форматида сониясига 60 кадр тезликда видео ёзишни ва тасвирларни сунъий интеллект ёрдамида қайта ишлашни қўллаб-қувватлайди.
Автономлик учун 6500 мА·соат сиғимли аккумулятор масъул бўлиб, у 90 В симли, 15 В сиmsиз ва тескари қувватлаш имкониятига эга. Моторола Edge 70 Pro+ корпуси IP68/IP69 ҳамда МИЛ-СТД-810Ҳ ҳарбий стандарти бўйича ҳимояланган. Қурилма Android 16 операцион тизими ва Ҳелло УИ интерфейси бошқарувида ишлайди.





























Изоҳлар 0
…