iPhone ва сунъий йўлдошлар ҳимоясини бузувчи лазер мажмуаси тақдим этилди

Петербург халқаро иқтисодий форумида микросхемалар хавфсизлигини лазер ёрдамида синовдан ўтказувчи илк маҳаллий мажмуа намойиш этилди. ЛФИ-26 (Ласер Фаулт Инжектион) деб номланган ушбу қурилма Поситиве Течнологиес компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Компания вакилларининг таъкидлашича, бунгача Россияда бундай ускуналар ишлаб чиқарилмаган ва ташкилотлар уларни Франциянинг АЛПҳАНОВ ҳамда Нидерландиянинг Рискуре каби хорижий етказиб берувчиларидан сотиб олишга мажбур бўлган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Яратувчиларнинг тушунтиришича, мажмуа йўналтирилган лазер нурланиши ёрдамида чиплар ишига “бошқариладиган носозликлар” киритиш имконини беради. Ушбу технология қурилма ва маълумотлар устидан тўлиқ назоратни қўлга киритиш, натижада ҳимоя тизимидаги заифликларни аниқлашга хизмат қилади. Бу каби тадқиқотлар замонавий киберхавфсизлик соҳасида муҳим босқич ҳисобланади.
Поситиве Лабс R&D маркази раҳбари Алексей Усановнинг сўзларига кўра, ўз лазер мажмуасини яратиш Ғарб вендорлари бозорни тарк этган шароитда аппарат хавфсизлиги соҳасидаги компетенсияларни сақлаб қолиш учун зарур қадам бўлган. Бундай ускунасисиз хорижий чиплар хавфсизлигини тўлиқ таҳлил қилиш ёки маҳаллий элементлар базасининг ҳимоя сифатини тасдиқлаш имконсиздир.
ЛФИ-26 қурилмасининг қўлланиш доираси жуда кенг: банк карталари ва крипто-ҳамёнлардан тортиб, iPhone смартфонлари, автомобиллардаги бошқарув блоклари ва ҳатто орбитал сунъий йўлдошларгача қамраб олади. Янги мажмуа микроэлектроника хавфсизлигини тадқиқ қилиш учун мўлжалланган ускуналар линиясининг бир қисмига айланди.





























Изоҳлар 0
…