Хоманаий 2 мингдан ортиқ маҳкумни афв этишга рухсат берди

Хоманаий 2 мингдан ортиқ маҳкумни афв этишга рухсат берди

Эрон Олий раҳбари Мужтабо Хоманаий илк марта кенг кўламли амнистия эълон қилди. У 2 мингдан зиёд маҳкумни афв этиш ёки уларнинг жазосини енгиллаштириш бўйича буйруқ берди. Бу ҳақда “Tasnim” агентлиги хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, кичик Хоманаий Эрон суд ҳокимияти раҳбари Ғолям Ҳусайн Моҳсени-Эжеий томонидан киритилган илтимосномани маъқуллаган.

Эрон оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, биринчи навбатда жабрланувчиси бўлмаган ёки оғир жиноий ўтмишга эга бўлмаган, жазо муддатининг маълум қисмини ўтаб бўлган ҳамда тузалиш ва пушаймонлик аломатларини намоён этган маҳкумлар амнистиядан баҳраманд бўлади.

Шунингдек, махсус комиссиялар маҳкумларнинг ёши, оилавий аҳволи ва жиноят содир этилган шароитларни ҳам инобатга олади.

Хабар қилинишича, жосуслик, мамлакатнинг ички ва ташқи хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этган, шунингдек жамоат хавфсизлигига таҳдид солган шахслар мазкур амнистия доирасига киритилмайди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар

Хоманаий 2 мингдан ортиқ маҳкумни афв этишга рухсат берди – Zamin.uz, 06.06.2026