Касперскй Россиядан ташқарида қурилмалар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

«Лаборатория Касперского» компанияси ўз дастурий таъминотига асосланган қурилмаларни маҳаллийлаштириш мақсадида Ҳиндистон ва Саудия Арабистони ишлаб чиқарувчилари билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда компания асосчиси ва раҳбари Евгений Касперский маълум қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Топ-менежернинг сўзларига кўра, ҳамкорлик модели хорижий шериклар томонидан аппарат воситаларини ишлаб чиқаришни, «Лаборатория Касперского» эса уларни махсус дастурий таъминот билан таъминлашини кўзда тутади. Дастлаб компания аппарат таъминоти билан шуғулланишни режалаштирмаган эди, бироқ Ғарб вендорлари Россия бозорини тарк этгач, ушбу йўналишга инвестиция киритишга мажбур бўлди.
Ҳиндистон асосий йўналишлардан бири сифатида кўрилмоқда. Ишлаб чиқаришни ушбу мамлакатда маҳаллийлаштириш компанияга Осиё бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашга, логистика харажатларини камайтиришга ва санкция хатарларини четлаб ўтишга ёрдам беради. Шунингдек, бу маҳаллий регуляторлардан сертификат олиш жараёнини тезлаштиради.
Саудия Арабистони ҳам ҳимояланган технологик ечимларга бўлган талаб ортиб бораётгани сабабли истиқболли бозор сифатида баҳоланмоқда. Ҳозирда компания КасперскЁС операцион тизими негизида дастурий-аппарат мажмуаларини фаол ривожлантирмоқда. Аввалроқ Евгений Касперский бузиб кириш имконсиз бўлган смартфон лойиҳасини ҳам анонс қилган эди.





























Изоҳлар 0
…