Apple Pay ва Google Pay орқали чипта олиш мумкин бўлди

Узбекистан Airвайс Ўзбекистон авиация соҳасида биринчи бўлиб Apple Pay ва Google Pay тўлов сервисларини жорий қилди. Янги имконият авиакомпаниянинг расмий сайти ва мобил иловасида ишга туширилди.
Эндиликда йўловчилар авиачипталарни банк картаси маълумотларини қўлда киритмасдан, бир босиш орқали тўлашлари мумкин. Бу хизмат харид жараёнини тезлаштиради, қулайликни оширади ва онлайн тўловларни янада соддалаштиради.
Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш имконияти, айниқса, мобил қурилмалардан фойдаланадиган мижозлар учун қулай ҳисобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг