Фото: Ali2day
АҚШда орқа мияси жароҳатлангани сабаб фалаж бўлиб қолган 65 ёшли эркак Стенфорд университети олимлари гуруҳи томонидан яратилган қурилма ёрдамида фикр кучи орқали компьютерда матн теришга муваффақ бўлди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Олимлар томонидан яратилган қурилма иккита электрод жамланмасидан иборат. Улар қўлнинг ҳаркатига жавоб берадиган бош мия илдизидаги тахминан 200 та нейроннинг электр фаоллигини назорат қилади. Бемор орқа мияси лат егани сабаб оёқ-қўлларини ҳаракатга келтира олмаган тақдирда ҳам, миянинг ушбу соҳаси олдингидек сигналларни генерация қилишга қодир.
Олимларнинг ихтироси орқа миясига шикаст етган ва электрод имплантларни олган 65 ёшли кўнгилли эркак устида синовдан ўтказилган. Аввалига ундан алифбодаги барча ҳарфларни ручкада қоғозга кетма-кет ёзишни тасаввур қилиш сўралган, шунингдек, эркак тиниш белгилари ҳақида ҳам ўйлаган.
Таржиба давомида компьютерга уланган дастурий таъминот алгоритми нейрон фаоллиги модели бирор ҳарф ёки белгига мос келишини аниқлаган. Кўнгилли ушбу белгини ёзишни истаган вақтида компьютер сигнални қабул қилиб, ўйланган ҳарфни экранда тўғри акс этган.
Фото: Shenoy lab & Erika Woodrum
Шу орқали эркак ҳарфма-ҳарф бутун бошли гапларни ёза олган. Таъкидланишича, у дақиқасига 90 тага яқин белгини тера олган — унинг ёшидаги оддий эркак смартфонда шунча матн тера олади. Мия ва электрон қурилмалар ўртасида маълумот алмашиш имконини берувчи олдинги қурилмаларнинг тезлиги дақиқасига 40 та белгини ташкил этган.
Эндиликда олимлар технологияни нафақат фалаж бўлиб қолган, балки гапириш қобилиятини ҳам йўқотган кўнгилли устида синаб кўришни режалаштирмоқда. Шунингдек, улар тизимга бош ҳарф ҳамда рақамлар каби қўшимча белгиларни қўшиш ниятида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди