Дистония — инсоннинг мушакларида ихтиёрсиз, назоратсиз қисқаришлар билан кечадиган неврологик ҳолат бўлиб, у турли тана қисмларида оғриқсиз ёки оғриқ билан кузатилиши мумкин. Кўпинча бу ҳолат одамнинг ҳаракатини қийинлаштиради, турли мажбурий ҳолатларда қолишга мажбур қилади.
Мутахассислар таъкидлашича, дистониянинг келиб чиқиш сабаблари турли бўлиши мумкин. Жароҳатлар, ирсий омиллар, марказий асаб тизимидаги ўзгаришлар ёки муайян дорилар таъсири натижасида пайдо бўлиши эҳтимоли бор. Баъзи ҳолларда эса у бошқа касалликлар, масалан, Паркинсон ёки инсультдан кейин кузатилади.
Белгилари орасида мушакларнинг тик туриши, ихтиёрсиз қайрилишлар, ҳаракат вақтида оғриқ ёки ноқулайлик сезилиши бор. Дистония баъзан фақат бир тана қисмида (масалан, бўйин ёки қўлда), баъзан бутун танада намоён бўлиши мумкин.
Даволаш усуллари комплекс бўлиб, уларга дорилар, ботулин токсини инъекциялари, физиотерапия, махсус машқлар ва оғир ҳолларда нейрохирургия амалиётлари киради. Муҳим жиҳати — дистония эрта аниқланса, унинг белгилари анча юмшатилиши ёки назорат остига олиниши мумкин.
Шифокорлар тана соғлиғини сақлаш, стрессни камайтириш ва реабилитация машқларини мунтазам бажариш орқали касалликнинг тараққиётини секинлаштириш мумкинлигини таъкидлайди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!