Қачон ва қанчалик тез-тез ухлаётганингиз ўлим хавфини кўрсатиши мумкин, тадқиқот натижалари

1 дақиқа ўқиш543
Қачон ва қанчалик тез-тез ухлаётганингиз ўлим хавфини кўрсатиши мумкин, тадқиқот натижалари

Кундузги уйқу вақти ва такрорланиши эрта ўлим хавфи ҳақида сигнал бериши мумкин, деб МСН хабар берди. Гарвард олимлари янги тадқиқотда эрталаб соат 9:00 дан кечки 19:00 гача ухлаб оладиган одамлар маълумотларини таҳлил қилди.

Тадқиқотда 56 ёшдан ошган қарийб 1400 киши 20 йилгача кузатилган. Шу даврда иштирокчиларнинг 926 нафари, яни тахминан учдан икки қисми вафот этган. Олимлар ҳар куни қўшимча бир соат кундузги уйқу ўлим хавфини 13 фоизга ошириши мумкинлигини аниқлаган. Шунингдек, кунига ҳар бир қўшимча мудроқ 7 фоиз юқори хавф билан боғланган. Айниқса, тушдан кейин эмас, эрталаб ухлаб оладиганларда ўлим хавфи 30 фоиз юқори бўлган.

Мутахассисларга кўра, кундузги уйқунинг ўзи ўлимга сабаб бўлмайди. Аммо у организмдаги яширин касаллик ёки уйқу бузилишининг белгиси бўлиши мумкин. Аввалги тадқиқотларда уйқу бузилиши яллиғланиш, вазн ортиши ва сурункали касалликлар хавфини ошириши айтилган. Тез-тез кундузги ухлаш юрак хасталиклари, инфаркт, инсулт ва асаб тизими касалликлари билан ҳам боғланган.

Шифокорлар айниқса эрталабки мудроқни хавотирли белги деб ҳисоблайди. Чунки бу вақтда соғлом одам одатда тетик бўлиши керак. Тадқиқот « ЖАМА Нетворк Опен» журналида эълон қилинган. Бироқ у кузатув асосида ўтказилгани учун кундузги уйқу ўлим хавфини бевосита оширади, деган қатъий хулоса чиқариб бўлмайди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?