Тошкентда Шайхонтоҳур ва Юнусободнинг айрим ҳудудларида газ ўчирилади

Тошкентда Шайхонтоҳур ва Юнусободнинг айрим ҳудудларида газ ўчирилади
Аудио версияси

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларида 4 июн куни табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бунга режали таъмирлаш ишлари сабаб бўлади.

Маълум қилинишича, газ таъминоти соат 10:00 дан 17:00 гача тўхтатиб турилади. Ушбу вақт давомида Шайхонтоҳур туманидаги “Лабзак” СGM ҳамда Юнусобод туманидаги “Матонат” СGM ҳудудларида яшовчи аҳоли ва истеъмолчилар табиий газдан вақтинча фойдалана олмайди.

Мутасаддилар техник тадбирлар якунланиши билан газ таъминоти қайта тикланишини билдирган. Аҳолидан ушбу вақт оралиғида эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш, газ ускуналарини назоратсиз қолдирмаслик ва режали ишлар туфайли юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликларни инобатга олиш сўралмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар