Шри-Ланкада қариялар уйига ўт кетди

Шри-Ланкада қариялар уйига ўт кетди

Шри Ланкада жойлашган қариялар уйида юз берган ёнғин фожиали оқибатларга олиб келди.

Reuters хабарига кўра, ҳодиса натижасида камида 12 киши ҳалок бўлган. Ёнғин 4 июнга ўтар кечаси пойтахт Коломбодан тахминан 55 километр узоқликда жойлашган Ангуруватота шаҳарчасидаги қариялар уйида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин тезда кенгайиб, бинода бўлган кўплаб кексаларнинг ҳаётига хавф туғдирган. Фавқулодда хизматлар воқеа жойига зудлик билан етиб келиб, одамларни эвакуация қилишга киришган.

Ёнғин оқибатида яна 8 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олиб, шифохонага олиб кетилган. Шунингдек, 51 нафар киши хавфсиз ҳудудга кўчирилган.

Қутқарувчилар томонидан ёнғин қисқа вақт ичида ўчирилган бўлса-да, унинг келиб чиқиш сабаблари ҳали аниқланмаган. Мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, қариялар уйи директори воқеа билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш мақсадида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган. Ҳодисанинг аниқ сабаблари ва масъулларини аниқлаш ишлари давом этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар