Машҳур “Андижон девзира оши” расман давлат рўйхатидан ўтказилди

“Андижон девзира оши” географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк департаменти маълум қилди.
Ушбу мақом таом номи, тайёрлаш анъаналари ва ўзига хос хусусиятларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш имконини беради.
“Андижон девзира оши” асосан Фарғона водийсида етиштириладиган девзира гуручи асосида тайёрланади. Қизғиш тусли ва зич донали ушбу гуруч ошга алоҳида таъм, хушбўйлик ҳамда дона-дона кўриниш беради.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, географик кўрсаткич мақоми таомнинг ўзига хослигини сақлаш, сифат кафолатларини мустаҳкамлаш ва анъанавий тайёрлаш усулини ҳимоя qilishга хизмат қилади.





























Изоҳлар 0
…