Чустда 5,3 миллиард сўмлик газ талон-торожи аниқланди

Чустда 5,3 миллиард сўмлик газ талон-торожи аниқланди

Чуст туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди, деб «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиалининг Telegram канали хабар берди.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ раҳбариятининг топшириғи асосида республика ҳудудларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

«Ҳудудгаз Наманган» газ таъминоти филиали, туман газ таъминоти ходимлари, «Ўзэнергоинспекция» ва ҳуқуқ-тартибот органлари иштирокида Чуст туманида ўтказилган текширувларда бир нечта қонунбузарлик ҳолатлари фош этилди.

Туманнинг «Камарсада» маҳалласида жойлашган фуқаро R.Q.ga тегишли умумий овқатланиш масканида табиий газ тармоғига лойиҳа-техник ҳужжатларсиз уланиш ҳолати аниқланган.

Текширув давомида объект эскирган ҳисоблагич орқали газдан фойдаланиб келгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан 1 миллиард 990 миллион сўмлик табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Шунингдек, тумандаги яна бир умумий овқатланиш масканида ҳам шунга ўхшаш қонунбузарлик қайд этилди.

Фуқаро B.A.ga тегишли объектда таъминот корхонаси билан шартнома тузилмасдан табиий газдан фойдаланилгани аниқланган. Ушбу ҳолат оқибатида 3 миллиард 390 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум қилинди.

Аниқланган ҳолатлар бўйича тўпланган барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар