
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати томонидан ахборот хабари эълон қилинди. Қўмита ўз ваколатлари доирасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва "Реклама тўғрисида"ги қонун талабларига риоя этилишини назорат қилади.
Шу мақсадда озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар (БАД)ни мунтазам назорат харидлари амалга оширилади. Назорат харидларининг йиллик натижалари қуйидагича: 2023 йилда 397 та назорат хариди ўтказилиб, улардан 24 таси сифатсиз деб топилган; 2024 йилда 560 та харид амалга оширилиб, 95 тасида талаблар бузилгани аниқланган; 2025 йилда эса 618 та хариддан 123 тасининг белгиланган талабларга жавоб бермаслиги қайд этилган.
Шунингдек, бугунги кунгача қўмитага озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар бўйича 2 345 та мурожаат келиб тушган. Улардан 337 таси (14 фоизи) айнан биологик фаол ёки озиқ-овқат қўшимчаларига тегишли.
Кўплаб мурожаатлар аҳоли томонидан телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги рекламага ишониб, биологик фаол қўшимчаларни харид қилганликлари ва уларнинг кутилган натижани бермаганлиги ёки саломатликка салбий таъсир кўрсатганлиги билан боғлиқ. Эслатма: Биологик фаол қўшимчалар дори воситаси ҳисобланмайди ва касалликларни даволаш учун мўлжалланмаган.
Улар организм функцияларини қўллаб-қувватлаш ёки маълум касалликларнинг олдини олиш учун, профилактика сифатида қўлланилади. Шу боис ҳар қандай қўшимчани қабул қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш муҳим.
Қўмита Ўзбекистон аҳолиси эътиборини қуйидагиларга қаратди: Рекламда биологик фаол қўшимчаларни дори сифатида кўрсатишга ишонманг; "Бир ойда барча касалликлардан тузатади" каби ёлғон ваъдалар алдов реклама ҳисобланади; Фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтган ва расмий сертификатга эга маҳсулотлардан фойдаланинг.
Ўзбекистонликларга БАДлар борасида огоҳ бўлиш тавсия қилинди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар