Ўзбекистонда реклама овозини баландлатган телеканалларга чора кўрилиши мумкин

Ўзбекистон1 дақиқа ўқиш2
Ўзбекистонда реклама овозини баландлатган телеканалларга чора кўрилиши мумкин

Ўзбекистонда айрим телеканалларда реклама бошланиши билан овоз кескин кўтарилиши томошабинларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан Рақобат қўмитасига ҳам кўплаб мурожаатлар келиб тушган.

Қўмита маълум қилишича, реклама блоклари овозининг теледастур ёки кўрсатув овозидан баланд бўлиши томошабинларга ноқулайлик туғдиради. Ваҳоланки, амалдаги қонунчиликда бундай ҳолатга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

Хусусан, «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 27-моддасига мувофиқ, реклама ва унинг анонси овози реклама сабабли тўхтатилган теледастур ёки телекўрсатув овозидан баланд бўлмаслиги керак.

Рақобат қўмитаси мазкур талабларга риоя этилишини назорат қилади. Қоидабузарликка шубҳа туғилган ҳолларда реклама овози махсус техник воситалар ёрдамида текширилиши мумкин. Қонун талаблари бузилгани аниқланса, масъулларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилади.

Шу муносабат билан қўмита телеканаллар, реклама агентликлари ва реклама тарқатувчиларни овоз баландлиги бўйича белгиланган меъёрларга амал қилишга чақирди. Шунингдек, эфирга узатилаётган рекламаларда томошабинлар қулайлиги ва манфаатларини инобатга олиш зарурлиги таъкидланди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Ўзбекистон
    Ўзбекистонда маст ҳолда такроран машина ҳайдаганлар қамалиши мумкин
  2. Жамият
    Тошкентда рўйхатсиз сомса сотган шахсга жарима берилди
  3. Спорт
    «Нефтчи» «Динамо» билан дуранг ўйнаб, чемпионликни қўлга киритди
  4. Спорт
    Манчестер Юнайтед — Брентфорд: жонли матнли трансляция (Англия Премьер-лигаси)
  5. Спорт
    Гамбург — Бавария Мюнхен: жонли матнли трансляция (Германия Бундеслигаси)
  6. Спорт
    «Пари Сен-Жермен» Винисиус Жуниор бўйича қарор қабул қилди
  7. Спорт
    Диёра Келдиёрова Косей Иноуе машғулотларида: «Катта Дубулға» турнирига тайёрланмоқда
  8. Дунё
    Ҳиндистонда 11 минг вольтли электр сими поезд устига тушди
  9. Спорт
    Бернарду Силва «Реал Мадрид»да жамоадошлари ва мураббийлар ишончини қозонди
  10. Спорт
    Эрлинг Холанд «Сити»ни тарк этиб, «Реал»га ўтиш вариантини жиддий кўриб чиқмоқда