Томошабинлар шикоятидан сўнг телеканаллар огоҳлантирилди

Ўзбекистон1 дақиқа ўқиш5
Томошабинлар шикоятидан сўнг телеканаллар огоҳлантирилди

Ўзбекистонда айрим телеканалларда реклама намойиш этилаётган вақтда овознинг кескин баландлашиб кетиши томошабинларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан фуқаролар томонидан Рақобат қўмитасига ҳам кўплаб мурожаатлар келиб тушган.

Қўмита маълумотига кўра, айрим телеканалларда реклама блоклари овозининг теледастур ва кўрсатувлар овозига нисбатан анча баланд бўлиши томоша жараёнида ноқулайликларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, дастурни томоша қилиш давомида реклама бошланиши билан овознинг бирданига кўтарилиши аудиториянинг эътирозларига сабаб бўляпти.

Амалдаги қонунчиликда бундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган аниқ талаблар белгиланган. Жумладан, «Реклама тўғрисида»ги қонуннинг 27-моддасига мувофиқ, реклама ва у ҳақидаги анонснинг овози реклама билан узиб қўйилган теледастур ёки телекўрсатув овозидан баланд бўлмаслиги шарт.

Рақобат қўмитаси мазкур қонуний талабларга риоя этилишини доимий назорат қилиб боради. Шунингдек, зарурат туғилган ҳолларда эфирга узатилаётган рекламалар овозининг белгиланган меъёрларга мувофиқлиги махсус техник воситалар ёрдамида текширилади. Агар қоидабузарлик ҳолатлари аниқланса, масъулларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин.

Шу муносабат билан қўмита телерадиоканаллар, реклама агентликлари ҳамда реклама тарқатувчиларга мурожаат қилиб, эфир жараёнида белгиланган овоз меъёрларига қатъий амал қилиш зарурлигини эслатди. Шунингдек, реклама материалларини намойиш этишда нафақат қонун талаблари, балки томошабинларнинг манфаатлари ва қулайлигини ҳам инобатга олишга чақирди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    Бошидаги жуни қирқилган итнинг ғалати кўриниши интернетда муҳокамаларга сабаб бўлди
  2. Маданият
    Бибисора Ассаубаева Жавоҳир Синдоров билан тушган суратини юрак белгиси билан улашди
  3. Дунё
    Хитойда Гаокао имтиҳонига тайёргарлик кўраётган ўқувчиларнинг сочлари оқараётгани айтилмоқда (видео)
  4. Дунё
    Туркиядаги капалаклар боғида ноодатий рангдаги капалак намойиш этилмоқда
  5. Жамият
    Хитойлик жуфтлик учун фарзанд дунёга келтирган ўзбекистонлик суррогат она вафот этди
  6. Дунё
    Хитойда робот-итлар учун 1 000 даража иссиқликка чидамли ҳимоя кийими яратилди (видео)
  7. Дунё
    Ғазода уруш сабаб бошпанасиз қолган жуфтлик мактаб ҳовлисидаги чодирда турмуш қурди
  8. Дунё
    Юзлаб личинкалар улкан илонга ўхшаш занжир ҳосил қилиб, биргаликда ҳаракатланди
  9. Жамият
    Тошкентда ота героинни 3 ёшли фарзандининг шапкасига яширгани аниқланди
  10. Жамият
    Германияда яшовчи 10 ёшли ўзбекистонлик ихтирочи халқаро танловда ғолиб бўлди