date

Рамазонда эртадан бошлаб 2000 дан ортиқ масжидда "таровиҳ" ўқилади

Рамазонда эртадан бошлаб 2000 дан ортиқ масжидда "таровиҳ" ўқилади

Эрта, 18 февралдан бошлаб республика бўйлаб 2000 дан ортиқ масжидда таровиҳ намозлари ўқилади. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти маълум қилди.

Қайд этилишича, таровиҳ намозлари ҳар куни соат 20:30 дан кейин бошланади ва уларда тахминан 1 миллионга яқин фуқаро иштирок этиши мумкин.

Жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш учун қарийб 20 минг нафар ички ишлар, Миллий гвардия ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва ҳарбий хизматчилар жалб этилади.

Масжидлар атрофи видеокузатув камералари билан жиҳозланиб, улар мониторинг марказига уланган. Шунингдек, йўлларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида 2500 га яқин Йўл патрул хизмати ходими хизмат олиб боради.

Айрим масжидлар жойлашган кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади, кириш жойларига махсус тўсиқлар ўрнатилади ва 150 метр масофада алоҳида автотураргоҳлар ташкил этилади. Фавқулодда ҳолатлар учун 200 дан ортиқ махсус техника ҳам тайёр ҳолатга келтирилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Рамазонда эртадан бошлаб 2000 дан ортиқ масжидда "таровиҳ" ўқилади