date

2026 йил учун закот, фитр ва фидя эълон қилинди

2026 йил учун закот, фитр ва фидя эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази томонидан милодий 2026 / ҳижрий 1447 йил Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ҳамда фидя миқдорлари бўйича расмий қарор қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, жорий Рамазон ойи учун закот нисоби 585 пробали тахминан 85 грамм олтин қийматига тенг — 100 миллион сўм этиб белгиланди. Шу миқдорда пул маблағи, тижорат моли ёки олтинга эга бўлган шахс жами бойлигининг 2,5 фоизини закот сифатида эҳтиёжмандларга беришга мажбур ҳисобланади.

Шунингдек, фитр садақаси қуйидаги миқдорларда белгилаб қўйилди:

  • тахминан 2 кг буғдой ёки қиймати — 10 000 сўм;
  • тахминан 2 кг буғдой уни ёки қиймати — 12 000 сўм;
  • тахминан 4 кг арпа ёки қиймати — 20 000 сўм;
  • тахминан 2 кг майиз ёки қиймати — 110 000 сўм;
  • тахминан 4 кг хурмо ёки қиймати — 200 000 сўм.

Фуқаролар ушбу беш маҳсулотдан исталган бирини ёки унинг пулдаги қийматини фитр садақаси ниятида эҳтиёжмандларга бериши мумкин. Фитр садақасини Рамазон ойи давомида, ҳайит намози ўқилгунга қадар адо этиш лозим.

Маълум қилинишича, бир кунлик фидя миқдори ҳам фитр садақаси миқдорига тенг бўлади. Яъни, ҳар ким ўз имкониятидан келиб чиқиб, юқоридаги беш маҳсулотдан бири ёки унинг қийматини фидя сифатида бериши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2026 йил учун закот, фитр ва фидя эълон қилинди