date

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга бораётгани аниқланди

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга бораётгани аниқланди

2026 йил январь ойида 589 647 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда чет элга сафар қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38,2 минг нафарга ёки 6,9 фоизга ошгани қайд этилди. Мутахассислар бу ўсишни халқаро сафарларга қизиқиш ортиши билан изоҳламоқда.

Маълумотларга кўра, энг кўп сафарлар Қирғизистонга амалга оширилган — 232 174 нафар. Шунингдек, Тожикистонга 98 659 нафар ва Қозоғистонга 88 012 нафар фуқаро борган.

Саудия Арабистонига 62 655 нафар, Россияга эса 32 291 нафар ўзбекистонлик сафар қилган. Ушбу давлатлар январь ойидаги энг оммабоп йўналишлар бўлди.

Бундан ташқари, Туркияга 17 288 нафар, БААга 16 030 нафар фуқаро йўл олган. Таиландга 6 890 нафар, Хитойга 6 117 нафар ва Мисрга 4 585 нафар сафар амалга оширилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга бораётгани аниқланди