Пенсия миқдори нималарга боғлиқ?

Пенсия миқдори бир нечта таркибий қисмлардан шакллантирилади. Бу ҳақда амалдаги қонунчиликда аниқ тарзда белгилаб қўйилган.
Пенсия суммаси қуйидаги омиллар асосида ҳисобланади:
• Пенсиянинг асосий (базавий) қисми
• Меҳнат стажи учун қўшимча устамалар
• Пенсияга бериладиган турли қўшимча тўловлар (надбавкалар)
Шундан келиб чиқиб, инсон қанча кўп йил меҳнат қилса ва иш стажи қанчалик узоқ бўлса — пенсия миқдори ҳам шунга мос равишда юқорироқ бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, қонун талабига мувофиқ:
Пенсия миқдори расман белгиланган минимал истеъмол харажатларидан паст бўлиши мумкин эмас.
Асос сифатида Ўзбекистон Республикасининг
«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни, 25-модда
(2024 йил 18 мартда киритилган ўзгартиришлар) белгиланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг