date

Эртага ҳаво 32 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Эртага ҳаво 32 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Ўзгидромет эълон қилишига кўра, 27 март куни мамлакат бўйича кузатиладиган об-ҳаво эътиборга молик бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳаво озгина ўзгарувчан бўлиб, ёмғир кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15 даража илиқ, кундузи 27-29 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳам ўзгарувчан, ёмғир кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 27-32 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво озгина ўзгарувчан бўлиб, ёмғир кўзда тутилмаган. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан, ёмғир кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарёда ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлиб, ёмғир кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғонада ҳаво ўзгарувчан, ёмғир кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража илиқ, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ҳам ўзгарувчан, кечаси айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёмғир кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эртага ҳаво 32 даражагача кўтарилиши кутилмоқда