
2026 йил 1 апрелдан 1 августга қадар тадбиркорларга гўшт маҳсулотлари нархини барқарорлаштириш мақсадида давлат бюджетидан вақтинчалик субсидиялар ажратилади. Президентнинг «Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, бу даврда мол ва қўй гўштлари импорт қилувчиларга ҳаво транспорти орқали ташиш харажатларининг 50 фоизи қопланади. Бироқ, ҳар килограмм гўшт учун 0,8 АҚШ долларидан ошмаслиги талаб этилмоқда.
Қарорга мувофиқ, шунингдек, 2026 йилнинг 1 апрелидан 31 декабрига қадар хориждан наслдор қорамол импорт қилувчиларга 10 фоизлик субсидиялар ажратилади, аммо ҳар бир бош қорамол учун максимал сумма 4 миллион сўмдан ошмаслиги шарт.
Субсидиялар Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан молиялаштирилади ва бу чоралар аҳолига гўшт маҳсулотлари нархининг ортиқча ошишини олдини олишга ёрдам беради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!