Ўзбекистонда муддати ўтган маҳсулотлар учун жарима оширилади

Ўзбекистонда муддати ўтган маҳсулотлар учун жарима оширилади

Ўзбекистонда савдо нуқталари томонидан муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш учун жарималар оширилади. Озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилиш қоидаларини бузиш, жумладан, ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаган маҳсулотларни реализация қилиш учун 20 БҲМгача жарима белгиланмоқда.

Янги қоидаларда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналар учун ягона санитария стандартлари ҳам мустаҳкамланади.

Шунингдек, хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотларга қўйиладиган талаблар очиқ тарзда эълон қилиб борилади. Бу орқали ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар учун маҳсулот хавфсизлигига қўйиладиган талаблар ҳақида маълумот олиш имконияти кенгайтирилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар