7,5 минг киши жавобгарликка тортилди, 2,9 трлн сўм зарар: даҳшатли рақамлар очиқланди

7,5 минг киши жавобгарликка тортилди, 2,9 трлн сўм зарар: даҳшатли рақамлар очиқланди
Қисқача

2025 йилда коррупсияга оид жиноятлар бўйича 7 517 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Коррупсион жиноятлар оқибатида давлат манфаатларига 2,9 триллион сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган. Энг кўп коррупсияга оид жиноятлар мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда тижорат банкларида қайд этилган.

Олий Мажлис Сенатининг 18-ялпи мажлисида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тақдим этилган Миллий маъруза кўриб чиқилди. Мажлисда мамлакат бўйлаб коррупция кўлами, давлатга етказилган миллиардлаб зарар ҳамда энг кўп порахўрлик кузатилган соҳалар очиқланди.

Сенат муҳокамасида соҳада сақланиб қолаётган тизимли муаммо ва камчиликларга алоҳида эътибор қаратилди.

Манзилли «йўл хариталари» ва ҳудудлардаги ўрганишлар

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси доирасида республика бўйлаб соғлиқни сақлаш, таълим, бандлик, банк ва кадастр соҳаларида чуқур текширувлар ўтказилди.

Ушбу ўрганишлар натижалари асосида ҳудудлар ва вазирликларда сайёр йиғилишлар ўтказилиб, коррупция хавфи юқори бўлган туман ва шаҳарлар учун манзилли «йўл хариталари» тасдиқланди.

2,9 триллион сўмлик зарар ва энг коррупциялашган соҳалар

Муҳокама давомида соҳага оид энг оғриқли нуқталар ва даҳшатли рақамлар келтириб ўтилди:

  • Жиноий жавобгарлик: 2025 йилда коррупцияга оид жиноятлар бўйича 7 517 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган;

  • Давлатга етказилган зарар: Коррупцион жиноятлар оқибатида давлат манфаатларига 2,9 триллион сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган;

  • Антирекордчи соҳалар: Энг кўп коррупцияга оид жиноятлар мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда тижорат банклари ҳиссасига тўғри келган.

Давлат харидларидаги 12,6 триллионлик қонунбузарлик

Сенат мажлисида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва давлат харидларидаги тизимли камчиликлар ҳам кескин танқид қилинди:

Ҳужжатлардаги коррупциявий омиллар: Текширилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар тўртинчисида коррупциявий омиллар ва бўшлиқлар аниқланган.

Давлат харидларидаги қонунбузилиш: Мазкур соҳада 12,6 триллион сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилган.

Шунингдек, қайд этилишича, айрим давлат органлари ва ҳудудлар коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги ҳамда очиқлик индекси бўйича қониқарсиз натижа кўрсатган.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар