date

Фермерлар учун хушхабар: чорвачиликда янги енгилликлар жорий этилди

Фермерлар учун хушхабар: чорвачиликда янги енгилликлар жорий этилди

Ўзбекистонда чорвачилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва уни жадал ривожлантириш мақсадида янги имтиёз ва енгилликлар жорий этилмоқда. Президент раислигида ўтган йиғилишда соҳани модернизация қилиш, маҳсулдорликни ошириш ҳамда фермер ва аҳоли хўжаликларини рағбатлантиришга қаратилган қатор муҳим чора-тадбирлар маълум қилинди.

Унга кўра, энди наслдор чорва молларини хориждан олиб кирувчи тадбиркорлар 2029 йилга қадар қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) озод этилади. Бу эса импорт харажатларини камайтириб, сифатли наслдор молларни кўпайтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, хонадон ва фермер хўжаликларида сунъий уруғлантириш орқали олинган ҳар бир наслдор бузоқ учун 500 минг сўм миқдорида субсидия ажратилиши белгиланди. Бу чора аҳоли ўртасида замонавий ветеринария усулларини кенг жорий этиш ва юқори маҳсулдор зотларни кўпайтиришга туртки беради.

Бундан ташқари, эмбрион кўчириб ўтказиш (трансплантация) жараёнлари учун ҳам давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кучайтирилмоқда. Хусусан, ҳар бир бундай амалга оширилган жараён учун 700 минг сўмдан маблағ тўлаб берилади. Ушбу инновацион усул орқали қисқа вақт ичида юқори зотли чорва сонини ошириш имконияти яратилади.

Мазкур ташаббусларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан қўшимча равишда 50 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Бу эса соҳадаги ислоҳотларни тизимли давом эттиришга замин яратади.

Йиғилишда, шунингдек, чорвачиликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш, соҳадаги бошқарувни такомиллаштириш мақсадида янги агентлик ташкил этиш ҳамда махсус дастурларни ишлаб чиқиш вазифалари белгилаб берилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Фермерлар учун хушхабар: чорвачиликда янги енгилликлар жорий этилди