Белгиядан Андижонга 160 бош наслдор қорамол самолётда олиб келинди

1 дақиқа ўқиш182
Белгиядан Андижонга 160 бош наслдор қорамол самолётда олиб келинди

Андижон вилоятига Белгиядан махсус юк самолёти орқали 160 бош наслдор қорамол олиб келинди. Германиянинг машҳур симментал ва голштин зотларига мансуб қорамоллар Boeing 747-400F юк ҳаво кемасида ташилган.

Маълум қилинишича, самолёт Белгиянинг Леж халқаро аэропортидан парвоз қилиб, Андижон халқаро аэропортига муваффақиятли қўнган. Мазкур рейс аэропорт тарихида илк бор Boeing 747-400F русумидаги йирик юк самолёти қабул қилингани билан ҳам аҳамиятли бўлди.

Келтирилган наслдор қорамоллар юқори маҳсулдорлиги билан ажралиб туради. Хусусан, симментал зоти сут ва гўшт етиштиришдаги сермаҳсуллиги билан қадрланса, голштин зоти дунёдаги энг кўп сут берувчи қорамоллар қаторидан ўрин олган. Мутахассислар ушбу насллар чорвачиликда маҳсулдорликни ошириш ва наслни яхшилашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?