date

“Ўзбекистон темир йўллари” компаниясининг молиявий кўрсаткичларида ўсиш қайд этилди

“Ўзбекистон темир йўллари” компаниясининг молиявий кўрсаткичларида ўсиш қайд этилди

“Ўзбекистон темир йўллари” компаниясининг молиявий кўрсаткичларида ўсиш қайд этилди. Жорий йилнинг биринчи чорагида компания давлат бюджетига 158 млрд сўм даромад солиғи тўлаган. Таққослаш учун, ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 104 млрд сўмни ташкил этган эди.

Баланс маълумотларига кўра, компания активлари 1,55 трлн сўмга ошиб, 47 трлн 996 млрд сўмга етган. Ушбу ўсишда мажбуриятларнинг 1,07 трлн сўмга кўпайгани асосий омиллардан бири бўлган. Шу билан бирга, 10,4 трлн сўмлик захира капитали ҳамда 4,3 трлн сўмлик устав капитали ўзгаришсиз қолган.

Аввалроқ 1 февралдан бошлаб айрим маҳаллий йўловчи поездлари чипталари нархи оширилгани маълум қилинган эди. Хусусан, “Афросиёб”, “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” поездлари учун билетлар ўртача 15 фоизга қимматлаган.

Компания тарифлар оширилишини техник хизмат кўрсатиш, эҳтиёт қисмлар хариди, электр энергияси ва эксплуатация харажатлари кўпайгани билан изоҳлаган. Шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, хизмат сифатини халқаро стандартлар даражасида сақлаш ва инфратузилмани мунтазам янгилаш зарурати ҳам ҳисобга олингани билдирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » “Ўзбекистон темир йўллари” компаниясининг молиявий кўрсаткичларида ўсиш қайд этилди