Тошкент метросида бир кунлик йўловчилар сони 1,2 млндан ошди

1 дақиқа ўқиш68
Тошкент метросида бир кунлик йўловчилар сони 1,2 млндан ошди

Тошкент метрополитени 28 сентябрь куни бир суткада 1 200 124 нафар йўловчига хизмат кўрсатди. Бу кўрсаткич метро тарихида биринчи марта бир кунда 1,2 миллион нафардан ортиқ йўловчи ташилганини англатади. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» АЖ маъмурияти маълум қилди.

Қайд этилган натижа муносабати билан метро масъуллари 1 200 000-чи йўловчини аниқлаш учун махсус тадбир ўтказди. Белгиланган йўловчига метрополитен жамоаси томонидан эсдалик совғаси берилди.

Шунингдек, унга махсус транспорт тўлов картаси топширилди. Карта орқали унинг эгаси бир йил давомида жамоат транспортидан бепул фойдаланиши мумкин.

Метрополитен маъмуриятининг қайд этишича, бир кунда 1,2 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилиши Тошкент аҳолиси ва шаҳар меҳмонларининг метро хизматларига бўлган талаби ортиб бораётганидан далолат беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?