Талабалар дарсга қайтди: Тошкент метросида йўловчилар сони 228 мингдан ошди

Эрталаб Тошкент метросида йўловчилар оқими сезиларли даражада ошди. Бунга иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун янги ўқув йилининг илк куни бўлгани сабаб бўлди.
Талабаларнинг дарсларга қайтиши одатдагидан кўра эрталабки соатларда метродан фойдаланадиганлар сонининг кўпайишига олиб келди.
14 сентябрь куни эрталаб метрополитенда 228 мингдан ортиқ йўловчи ташилди.
Талабалар оқими айниқса эрталабки тиғиз вақтларда метро бекатларида ва вагонларда юкламанинг ортишига сабаб бўлди.
Ўқув йили бошланиши метрога ҳам таъсир қилди
Янги ўқув йилининг бошланиши билан пойтахт жамоат транспортида йўловчилар сони ҳам ошмоқда. Талабалар билан бир қаторда одатий иш кунидаги йўловчилар оқими ҳам метродаги умумий юкламани кучайтирди.































Изоҳлар 0
…