Тошкент метросида 10 минг доллар топилди

1 дақиқа ўқиш154
Тошкент метросида 10 минг доллар топилди

Тошкент метрополитенида ходим томонидан топиб олинган 10 минг АҚШ доллари ўз эгасига қайтарилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Қозоғистон фуқароси автомобиль сотиб олиш мақсадида Тошкентнинг Сергели туманига келган. У Олмазор метро бекатидан Сергели томон йўл олган вақтида сумкасидан 10 минг доллар тушиб қолганини сезмаган.

Фуқаро автомобиль бозорига етиб боргач, пуллари йўқолганини пайқаган. Шу орада метронинг хавфсизлик хизмати ходими вагонда қолиб кетган пулларни топиб олган.

Шундан сўнг пул эгасини аниқлаш учун текширув ишлари олиб борилган. Ходимлар Face ID тизими орқали фуқарони аниқлаб, 10 минг долларни тўлиқ ҳолда унга қайтарган.

Пул эгаси метро ва ички ишлар ходимларига миннатдорлик билдирган. У пулларининг ҳалол йўл билан ўзиникига қайтганидан мамнунлигини айтган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?