date

Ўзбекистон Сенати маъмурий жавобгарликни кучайтирди

Ўзбекистон Сенати маъмурий жавобгарликни кучайтирди

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун муҳокама қилинди. Ушбу ҳужжат жамиятда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ҳамда суд тизими шаффофлигини таъминлашга қаратилган. Бу ҳақда Uzdaily.uz хабар беради.

Қонунга кўра, автомобил бозоридаги фирибгарликларнинг олдини олиш мақсадида янги 178²-модда киритилмоқда. Унга биноан, автотранспорт воситасининг босиб ўтган масофасини кўрсатувчи одометр кўрсаткичлари ўзгартирилганлиги ёки алмаштирилганлиги ҳақида харидорни огоҳлантирмаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Шунингдек, вояга етмаганлар иштирокидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини кўриш жараёнида педагог ёки психологнинг иштирок этиши мажбурий этиб белгиланди. Бу ўзгариш болаларнинг руҳий ҳолатини инобатга олиш ва уларга нисбатан босим ўтказилишининг олдини олишга хизмат қилади.

Қонун билан маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини юритишда “рад қилиш” ва “ўзини ўзи рад этиш” институти илк бор тизимлаштирилмоқда. Бундан ташқари, транспорт воситасини бошқариш ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддатини қисқартириш тартиби ҳам такомиллаштирилиб, бу масала фақат суд томонидан кўриб чиқилиши белгиланди. Сенат аъзолари мазкур Қонунни маъқулладилар.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон Сенати маъмурий жавобгарликни кучайтирди