18 ёшга етмаганлар учун никоҳда янги қоида жорий этилади

18 ёшга етмаганлар учун никоҳда янги қоида жорий этилади

Ўзбекистонда никоҳ ёшини бир йилга камайтириш тартибини ўзгартириш таклиф этилмоқда. Янги қоидага кўра, бунга фақат ҳомиладорлик ёки фарзанд туғилиши асос бўлиши мумкин.

Бу ҳақда 11 сентябрь куни Сенатнинг 19-ялпи мажлисида Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова маълум қилди.

Унинг айтишича, Оила кодексининг 15-моддасига ўзгартириш киритиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унда никоҳ ёшини камайтиришга сабаб бўладиган бошқа «узрли ҳолатлар»ни бекор қилиш кўзда тутилган.

Бу ўзгаришга никоҳ ёшини пасайтиришдаги айрим асослар коррупциявий хавфларни келтириб чиқариши мумкинлиги сабаб бўлган.

Янги тартиб жорий этилса, 18 ёшга тўлмаганлар учун онлайн никоҳ аризаси беришда автоматик чеклов сақланади. Фақат ҳокимнинг тегишли қарори мавжуд бўлгандагина ариза топшириш имкони яратилади.

Маълумотларга кўра, жорий йилда 348 та эрта никоҳнинг олди олинган. Шунингдек, оилавий низоларнинг олдини олиш ва ажримларни камайтириш бўйича ҳам янги чоралар белгиланмоқда.

Сенат муҳокамаси якунида тегишли қарор қабул қилинган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар