Президентлар гольф майдонида: Иссиқкўлда норасмий учрашув (видео)

Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг норасмий учрашуви олдидан Иссиқкўл бўйида янги халқаро тоифадаги “Golf Rесорт” спорт ва туризм мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Президенти Шоукат Мирзиёев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Тожикистон Президенти Емомали Раҳмон иштирок етиб, голф майдонида илк рамзий зарбани амалга оширдилар.
Бугун, 31 июль куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтиши кутилмоқда. Кеча учрашув олдидан давлат раҳбарлари Иссиқкўл бўйидаги норасмий тадбирда иштирок этишди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон иштирокида Чўлпонотадаги янги халқаро тоифадаги ““Golf Resort” спорт ва туризм мажмуасининг очилиш маросими ўтказилди.
Тадбирнинг энг эътиборли жиҳати — президентларнинг гольф майдонида илк, рамзий зарбани амалга оширгани бўлди. Раҳбарлар норасмий муҳитда, норасмий кийимда вақт ўтказиб, Иссиқкўлнинг бетакрор манзараси фонида суратга ҳам тушишди.
Иссиқкўл соҳилида барпо этилган замонавий мажмуа Қирғизистоннинг спорт ва туризм инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалардан бири сифатида эътибор қозонмоқда.
Давлат раҳбарлари Қирғизистон раҳбари ва халқини янги объект фойдаланишга топширилгани билан табриклаб, мамлакатнинг туризм салоҳиятини янада оширишга қаратилган лойиҳаларда муваффақият тилади.
Айни пайтда Чўлпонотада ўтказиладиган норасмий саммит доирасида минтақавий ҳамкорлик, иқтисодий алоқалар ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда. Президентларнинг ташрифи муносабати билан 30 июльдан 1 августгача Тамчи аэропорти ва Чўлпонота ўртасидаги йўлда вақтинчалик чекловлар жорий этилиши ҳам маълум қилинган.






























Изоҳлар 0
…