Ўзбекистонда кимлар энг кўп маош олади ва ўртача даромад қанча?

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7,1 млн сўмни ташкил этди. Ҳисобот даврида номинал иш ҳақи 18,4 фоизга, инфляция таъсири ҳисобга олинган реал иш ҳақи эса 10,9 фоизга ошган.
Энг юқори ўртача иш ҳақи молия соҳасида — 19,1 млн сўмни ташкил этган. Кейинги ўринларда алоқа соҳаси бўлиб, бу йўналишда ўртача иш ҳақи 17,4 млн сўмга тенг.
Энг паст кўрсаткич эса қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий хизматлар соҳасида қайд этилган. Хусусан, қишлоқ хўжалигида ўртача иш ҳақи 3,5 млн сўм, ижтимоий хизматларда эса 4,7 млн сўмни ташкил қилган.
Агар ўртача иш ҳақи 22 иш куни ва кунига 8 соатлик иш режими асосида ҳисоблаб чиқилса, бир кунлик даромад тахминан 322,7 минг сўм, бир соатлик даромад 40,3 минг сўмга тўғри келади.
Шунингдек, ҳисоб-китобларга кўра, ўртача иш ҳақи ҳар дақиқага 672 сўм, ҳар сонияга эса қарийб 11,2 сўмдан тўғри келади.































Изоҳлар 0
…