Bitcoin ЭТФъларидан 4,4 миллиард доллар маблағ олиб чиқиб кетилди

АҚШда рўйхатга олинган спот Bitcoin биржа фондлари (ЭТФ) кетма-кет 13 савдо куни давомида ўз активларини йўқотиб, рекорд даражадаги пасайишни қайд этди. СоСоВалуе маълумотларига кўра, чоршанба куни ушбу фондлардан 396,6 миллион доллар миқдорида соф маблағ чиқиб кетган. Натижада, ушбу салбий тенденция бошлангандан бери жами йўқотишлар миқдори қарийб 4,4 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.
Ушбу кўрсаткич 2025-йил феврал ойидаги саккиз кунлик рекорддан ўзиб кетди. Ўшанда фондлардан 3,2 миллиард доллар чиқиб кетган эди. КоинГекко маълумотларига кўра, 15-майдан бошланган ушбу жараён фонида Bitcoin нархи 80 000 доллардан 63 400 долларгача, яни қарийб 21 фоизга арзонлашди. Таҳлилчилар буни ЭТФъларга бўлган талабнинг сусайиши, узоқ муддатли инвесторлар томонидан активларнинг сотилиши ва майнерлар босими билан изоҳламоқда.
Асосий йўқотишлар BlackRock компаниясининг иШарес Bitcoin Труст (ИБIT) фондига тўғри келди — у 13 кун ичида 3,3 миллиард доллар йўқотди, бу умумий чиқиб кетган маблағларнинг 75 фоизини ташкил этади. Шунингдек, Fidelity компаниясининг ФБТК фондидан 456,6 миллион доллар ва Грайскаленинг GBТК фондидан 303,6 миллион доллар маблағ ечиб олинган.
CryptoҚуант тадқиқот бўлими раҳбари Жулио Моренўнинг таъкидлашича, Bitcoin'га бўлган умумий талаб ўтган ойда 501 000 БТКга камайган. Бу 2022-йилдаги Терра/Луна инқирозидан кейинги энг тез суръатдаги пасайишдир. Шунга қарамай, Bloomberg таҳлилчиси Эрик Балчунас узоқ муддатли институционал харидорлар ҳали ҳам йирик миқдорда Bitcoin жамғаришда давом этаётганини қайд этди.


























Изоҳлар 0
…