21:44 / 10.04.2017
10 108

Олимлар қаришга қарши синовларни бошлашади

Олимлар қаришга қарши синовларни бошлашади
Вашингтон университети ва Япониянинг Кейо университети тиббиёт олимлари янги препаратни клиника шароитида синаб кўриш учун сўнгги тайёргарликни бошлашди. Препаратнинг асосий вазифаси - инсон ҳаётини сезиларли даражада узайтириш, дея хабар беради Geektimesга таяниб "Соф.уз" нашри.

Дастлабки режаларга кўра, лойиҳа синовининг бошланиши июль ойининг биринчи ярмига мўлжалланган. Шу билан бирга Япония қонунчилигига мувофиқ, Кейо университети Ахлоқий қўмитаси унга "яшил чироқ ёқиши" керак.

Синов даврида мононуклеотид никотинамидга асосланган дори воситасининг самардорлиги ҳамда унинг инсон ҳаёти учун хавфсизлиги баҳоланади. Янги препарат жониворларда синаб кўрилди ва бунда ижобий натижаларга эришилди. Янги дори воситаси 10 нафар катта ёшли соғлом кишига юборилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Олимлар қаришга қарши синовларни бошлашади