Москва ҳайвонот боғида сунъий интеллект пандаларни кузатишни бошлади

Москва ҳайвонот боғида сунъий интеллект пандаларни кузатишни бошлади

Москва ҳайвонот боғида ҳайвонларнинг жойлашуви ва фаоллигини реал вақт режимида кузатиб борувчи сунъий интеллект тизими жорий этилди. Ушбу лойиҳа ҳозирда пилот режимида ишламоқда ва ташриф буюрувчиларга жониворларнинг қаердалиги ҳақида аниқ маълумот бериб бормоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Тизим ҳозирча уч турдаги ҳайвонларни: леопард Мизер, пума Габриел ҳамда машҳур пандалар — Жуи, Диндин ва Катюшани кузатмоқда. Жониворнинг ташқи ёки ички волерда эканлиги, шунингдек, унинг нима билан бандлиги ҳақидаги маълумотлар волерлар ёнидаги экранларда ва боғ ҳудудидаги интерактив панелларда акс эттирилади.

Дастурчиларнинг тушунтиришича, агар ҳайвон кўринмаса (масалан, буталар ортига яширинган бўлса), тизим унинг айнан ўша ерда эканлигини тасдиқлайди ва ташриф буюрувчиларга диққат билан қарашни тавсия қилади. Сунъий интеллектни ўқитиш учун мутахассислар катта ҳажмдаги видеоматериалларни қўлда қайта ишлаб, алгоритмларга ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатларини танишни ўргатишган.

Келажакда ушбу технологияни бутун ҳайвонот боғи ҳудудига ёйиш, уни расмий сайт ва интерактив харита билан интеграция қилиш режалаштирилган. Шунингдек, кузатиладиган хатти-ҳаракатлар турлари сони ҳам оширилади. Ҳозирда эски ҳудудда лойиҳа иштирокчилари бўлган ҳайвонларнинг хусусиятлари тасвирланган махсус ахборот стендлари ҳам ўрнатилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар