Ёқутистонда PASECA роботлаштирилган мобил дрон станцияси тақдим этилди

Ёқутистонда PASECA роботлаштирилган мобил дрон станцияси тақдим этилди

Ёқутистонда учувчисиз учиш аппаратлари учун мўлжалланган PASECA роботлаштирилган мобил станцияси намойиш этилди. Ушбу лойиҳа “Ёқутистон” технопарки резиденти ва “Полярний” илмий-ишлаб чиқариш маркази иштирокчиси бо“лган “Форпост” компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Саха Республикасининг Москвадаги матбуот маркази ма“лум қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Станция дронларнинг автоматик базада жойлашиши, қувватланиши ва техник хизмат ко“рсатилишини та“минлайди. Ишлаб чиқувчиларнинг со“зларига ко“ра, бу технология учувчисиз тизимларнинг автоном ишлашини ташкил этишга ва операторларнинг доимий иштирокига бо“лган эҳтиёжни камайтиришга хизмат қилади.

Янги технология мониторинг, инфратузилмани ко“здан кечириш, экологик назорат ҳамда қидирув-қутқарув операцияларида қо“лланилиши мумкин. Тизим турли русумдаги ва турли ишлаб чиқарувчиларга тегишли дронларни қо“ллаб-қувватлайди. Лойиҳа “Сколково” резиденти мақомини олган ва “Техновосток 2030” дастурида г“лаба қозониб, 9,99 миллион рубл миқдорида грант қо“лаб-қувватловига эга бо“лган.

Ёқутистон инновациялар вазири Пётр Николаевнинг та“кидлашича, кенг ҳудудлар ва мураккаб иқлим шароитига эга минтақа учун бундай ечимлар жуда долзарбдир. Ҳозирда ускуналар Якутск шаҳрига етказилган ва амалий синовлардан о“тишга тайёр ҳолатда турибди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар