Venera-D миссияси яқинлашмоқда: Сунъий йўлдош антеннаси синовдан ўтди

Venera-D миссияси яқинлашмоқда: Сунъий йўлдош антеннаси синовдан ўтди

Москва авиация институти мутахассислари “Venera-DРоссия сайёралараро миссияси доирасида ишлаб чиқилаётган кичик ретранслятор сунъий йўлдоши учун инновацион антеннани муваффақиятли синовдан ўтказдилар. Янги антенна билан жиҳозланган кубсат (КубеСат) тадқиқот аппаратлари ва Ер о–Венера ўртасида барқарор алоқани таъминлашга хизмат қилади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Қурилма махсус акс-садосиз камерада синовдан ўтказилди ва лойиҳалаштириш жараёнида белгиланган барча техник хусусиятларни тасдиқлади. Миссия давомида ушбу кубсат Венерадаги аэростатлар ва сайёра сиртидаги аппаратлардан олинган фотосуратлар, телеметрия ҳамда бошқа илмий маълумотларни Ерга йўналтириб беради.

Махсус ишлаб чиқилган қайтарувчи панжарали антенна маълумотларни юзлаб миллион километр масофага узилишларсиз узатиш имконини беради. У узатгич ва рефлектордан иборат бўлиб, тарқоқ радиосигналларни қабул қилади ва уларни худди “лазер нури” каби аниқ йўналтирилган ҳолда Ерга қайтаради.

Лойиҳа устида МAI Коинот технологиялари маркази ходимлари ва Халифа университети билан ҳамкорликдаги таълим дастури талабалари иш олиб бормоқда. Бу бўлажак муҳандисларга коинот техникасини яратишнинг тўлиқ сиклини — лойиҳалашдан тортиб, реал ускунани синовдан ўтказишгача бўлган жараённи ўрганиш имконини берди.

“Venera-D” станцияси лойиҳаси ҳозирда хомаки лойиҳалаш босқичида турибди. Аввалроқ олимлар 2030-йилларнинг иккинчи ярмида ушбу миссия ёрдамида Венерада ҳаёт изларини топишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар