Opendoor Ҳиндистондан чиқмоқда: Сунъий интеллект аутсорсингни ўзгартирмоқда

Сан-Францискода жойлашган кўчмас мулк савдоси платформаси Opendoor Ҳиндистондаги фаолиятини тўхтатишини эълон қилди. Ушбу қарор мамлакатда кенгайиш бошланганидан атиги икки йил ўтиб қабул қилинди. Компания бош директори Каз Нежатиан операцион ишларни АҚШга қайтариш ва кичикроқ, сунъий интеллектга (AI) асосланган жамоаларга ўтиш стратегиясини асосий сабаб сифатида кўрсатди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Ушбу қадам Силикон водийсида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Инвесторлар ва аутсорсинг бўйича экспертлар буни AI технологиялари Ҳиндистон каби глобал аутсорсинг марказлари иқтисодиётини қандай қайта шакллантираётганининг илк намунаси деб ҳисобламоқда. Opendoor илгари мураккаб тизимлардаги қўлда бажариладиган ишларни бошқариш учун Ҳиндистонда 250 га яқин ходимдан иборат жамоа тузган эди.
Ҳозирда Ҳиндистон дунёдаги энг йирик Глобал Капабилитй Сентер (ГКК) бозори ҳисобланади. Мамлакатда 2100 дан ортиқ марказлар мавжуд бўлиб, уларда 2,36 миллион киши меҳнат қилади ва йиллик даромад қарийб 100 миллиард долларни ташкил этади. Бироқ, Беттер Томорров Вентурес асосчиси Шеел Моҳнот каби инвесторларнинг фикрича, қўл меҳнати AI билан алмашгани сайин, Ҳиндистондаги кўплаб иш ўринлари хавф остида қолиши мумкин.
ҲФС Ресеарч таҳлилчиси Пҳил Ферштнинг таъкидлашича, бу шунчаки иш ўринларининг бир давлатдан бошқасига кўчиши эмас. Асосий ўзгариш шундаки, AI компанияларга камроқ ишчи кучи билан самаралироқ ишлаш имконини бермоқда. Бу модел "Сервисес-ас-Софтваре" деб аталиб, унда компаниялар ходимлар сонини оширмасдан, дастурий таъминот ва AI ёрдамида юқори натижаларга эришишни мақсад қилади.






























Изоҳлар 0
…