Мирсодиқова Шоиранинг кутилмаган ҳаёт йўли очиқланди (видео)

Мирсодиқова Шоира интервьюларидан бирида бошловчилик соҳасига кириб келгунига қадар босиб ўтган ҳаёт йўли ҳақида самимий гапириб берди.
Унинг айтишича, дастлаб ота-онаси журналист, бошловчи бўлишига қарши бўлган. Шу сабабли Шоира турли касбларда ўзини синаб кўришга мажбур бўлган.
“Ота-онам журналист бўлишимга қарши эди. Мени турли соҳаларга йўналтиришди. Тикувчи, тортчи, сартарошга ҳам шогирд бўлганман,” — дейди у.
Шоира ўқиш давридаги қизиқарли воқеаларни ҳам эслаб ўтди. У олий математика фанидан тайёрланиб, устозининг ёрдамида имтиҳонларга ўзига хос усулда тайёргарлик кўрганини кулиб ҳикоя қилади.
Шунингдек, у Туркияга бориб, турли товарлар олиб келиб сотган, иккита банкда, Савдо-саноат палатасида ҳамда “Камолот” Президент академиясида фаолият юритганини ҳам таъкидлади.
“Бир пайтлар ўйлагандимки, ўрганганларим бошловчилик фаолиятимга умуман керак бўлмайди. Аммо бугун тушуняпман — айнан шу тажрибалар менга катта ёрдам беряпти,” — дейди Шоира.
Унинг фикрича, турли соҳаларда орттирган тажрибаси сабаб бугун ҳар хил касб эгалари билан бемалол мулоқот қила олади ва уларни яхши тушунади.
“Ҳозир шахсий брендим ривожланмоқда. Авваллари фақат санъаткорлар билан суҳбатлашган бўлсам, энди турли соҳа вакиллари билан ҳам эркин гаплаша оламан. Тажрибам сабаб улар мени алдай олишмайди,” — дея кулиб қўшимча қилади у.
Шоиранинг ҳаёт йўли шуни кўрсатадики, ҳар бир тажриба — келажакдаги муваффақият учун муҳим пойдевордир.





























Изоҳлар 0
…