Ҳосила Раҳимова аёлларга муҳим маслаҳат берди

Ҳосила Раҳимова аёлларга муҳим маслаҳат берди

Хонанда Ҳосила Раҳимовага интервю давомида: “Аёл учун ҳаётда энг муҳими нима? Ўз ўрнини топиши учун аёлларга нима деган бўлардингиз?” деган савол берилди.

У ҳеч иккиланмасдан шундай жавоб берди: “Энг муҳими — аёл ўзини-ўзи яхши кўриши керак. Ҳар бир воқеани хайрли деб қабул қилиб, шукр қилишни ўрганиш лозим. Қолган барча нарса эса ўз вақтида, ўз ўрнида ҳал бўлиб кетади.”

Суҳбат давомида ундан яна: “Сизнинг кучли аёл эканлигингиз билинади, нима сизни доим олдинга юришга мажбур қилади?” дея сўралди. Хонанда бу саволга ҳам самимий жавоб берди: “Табиатан шунақаман. Отам менга шундай тарбия берганлар — доим ўзинг оёқда туришга ўрган, деганлар.”

Ҳосила Раҳимованинг бу фикрлари ижтимоий тармоқларда ҳам эътибор қозониб, кўплаб аёллар учун мотивацияга айланди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар