Робби Фаулер Александер Исакнинг Ливерпулдаги келажагидан хавотирда

Ливерпул афсонаси Робби Фаулер ГОАЛ нашрига берган интервюсида жамоанинг энг қиммат хариди Александер Исак борасида ўз хавотирларини билдирди. 125 миллион фунт стерлинг эвазига трансфер қилинган ҳужумчи Мерсисайдаги иккинчи мавсумида катта босим остида қолиши кутилмоқда. Британия футболи тарихидаги энг қиммат футболчи сифатида эътироф этилган Исак, агар ўзига тикилган сармояларни оқлай олмаса, унинг нархи ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирилди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Александер Исак 2025-йилнинг ёзида Нюкасл сафида 109 ўйинда 62 та гол урган ҳолда Ливерпул таркибига келиб қўшилган эди. Англия Премер-лигасида кетма-кет икки мавсум 20 тадан ортиқ гол урган ҳужумчи дунёнинг энг кучли снайперларидан бири сифатида эътироф этилган. Бироқ, Ливерпул сафидаги дебют мавсуми кутилганидек кечмади. Жисмоний ҳолати билан боғлиқ муаммолар ва жиддий жароҳатлар унинг ўйинига салбий таъсир кўрсатди.
Ўтган мавсумда Исак ўзининг Англия Премер-лигасидаги илк голини фақат ноябрь ойига келибгина уришга муваффақ бўлди. Тўрт ойга сафдан чиқарган оёғидаги синиш жароҳати сабабли у мавсум давомида бор-йўғи 4 та гол билан чекланди. Фаулернинг таъкидлашича, футболчи Ливерпулга келган илк куниданоқ жисмоний жиҳатдан тайёр бўлмаган ва бу ҳолат бутун мавсум давомида давом этган.
Шунингдек, Фаулер Швеция терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун қайдномасига Исакнинг киритилганидан ҳам хавотирда. Унинг фикрича, ҳужумчи турнирда иштирок этиши сабабли клубдаги мавсумолди тайёргарликни тўлиқ ўтай олмайди. Бу эса янги мавсумда ҳам унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқ муаммолар давом этишига сабаб бўлиши мумкин.






























Изоҳлар 0
…