Ноодатий ҳодиса: Бу балиқ сузмайди, у океан тубида уч оёқдек туради!

Ноодатий ҳодиса: Бу балиқ сузмайди, у океан тубида уч оёқдек туради!

Океан тубида яшовчи Bathypterois grallator, яъни tripod fish, ташқи кўриниши билан кўпчиликни ҳайратга солади. У оддий балиқлар каби доим сузиб юрмайди, балки гўё камера штативи каби сув тубида тик ҳолда туради.

Бу балиқнинг узун дум ва қорин сузгич нурлари пастга чўзилиб, учта таянчга ўхшаш шакл ҳосил қилади. Шу орқали у денгиз тубидан бироз юқорида мувозанат сақлаб туради.

Бундай усул унга энергия тежашга ёрдам беради. Чуқур океанда қуёш нури йўқ, озуқа кам ва босим жуда юқори бўлгани учун у ов ортидан қувмайди, балки оқим олиб келадиган майда жонзотларни кутади.

Tripod fish узун сузгичлари орқали сувдаги майда тебранишларни ҳам сеза олади. Қоронғуликда кўришдан кўра сезги муҳимроқ бўлгани учун у ўлжани айнан шу сигналлар орқали пайқайди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар