Барселона Австралиянинг ёш иқтидорига қизиқиш билдирмоқда

"Колорадо Рапидс" жамоасининг 18 ёшли ҳимоячиси Лукас Ҳеррингтон жорий мавсумда MLSнинг энг ёрқин кашфиётларидан бирига айланди. Унинг ишончли ўйини Европанинг гранд клублари, хусусан, Испания чемпиони Барселона эътиборини тортди. Марказий ҳимоячи ўзининг муваффақиятли иштироки орқали Австралия терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун қайдномасидан ҳам жой олишга улгурди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ҳеррингтон MLSнинг жорий мавсумида 15 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол ва битта ассист муаллифига айланди. Том Богертнинг хабар беришича, бир қатор клублар ўсмир футболчини кузатиб бормоқда, бироқ улар орасида Барселона энг асосий даъвогар сифатида кўрилмоқда. Ҳозирча "Колорадо Рапидс" раҳбарияти ушбу трансфер бўйича расмий изоҳ беришдан бош тортди.
Ёш ҳимоячининг муваффақияти Австралия футбол федерацияси томонидан ҳам муносиб баҳоланди. У "Соксероос" таркибида яқин кунларда Туркияга қарши кечадиган баҳсда дебют қилиши кутилмоқда. Агар Ҳеррингтон жамоани тарк этса, у сўнгги беш йил ичида клуб академияси ва скаутлари томонидан кашф этилиб, катта фойда эвазига сотилган иккинчи йирик ҳимоячига айланади.
Маълумот учун, 2024-йилда "Колорадо Рапидс" ўзининг яна бир марказий ҳимоячиси Моисе Бомбито трансферидан 7,7 миллион доллар ишлаб топган эди. Айни дамда MLSда танаффус эълон қилинган бўлиб, жамоа ўйинлари 22-июльдан давом эттирилади. Ҳеррингтоннинг ўша вақтга қадар Барселона ёки бошқа бир Европа клубига ўтиш-ўтмаслиги ҳозирча сўроқ остида қолмоқда.






























Изоҳлар 0
…