Андижонда 4,9 млрд. сўмлик тўқимачилик дастгоҳлари кредит қарзи сабаб хатланди

Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида тижорат банкларидан олинган кредитлар ўз вақтида тўланмаган ҳолларда, қарздорликни қоплаш учун гаровга қўйилган мулкка нисбатан мажбурий чоралар қўлланилади.
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 27.03.2024 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “DINAR TEKSTIL” МЧЖ ҳисобидан солидар тартибда ундирувчи АТ «Алоқабанк» фойдасига жами 773.386 АҚШ доллари миқдорида кредит қарздорлик ундирилиши белгиланган.
Мазкур ижро иши юзасидан Андижон туманида жойлашган 4,9 млрд. сўмга баҳоланган 13 дона йирик тўқимачилик дастгоҳлари гаровга қўйилган.
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси иш юритувидаги ушбу ҳужжат юзасидан қарздорлар огоҳлантирилган ва тегишли тартибда ихтиёрий муддат берган.
Берилган муддат ўтиб, қарздорлик қопланмагач, суд ҳужжатига асосан гаровдаги йирик тўқимачилик дастгоҳлари хатлаб қўйилди.
Ҳозирда дастгоҳларни электрон онлайн-аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.






























Изоҳлар 0
…