Қумдан бойиш илинжи 131 миллион сўмлик жарима билан якунланди

Мажбурий ижро бюросининг Фарғона тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ижро ҳужжатига асосан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида “М.Б.” фермер хўжалиги раҳбари томонидан қатор қонунбузилишларга йўл қўйилгани аниқланди.
Хусусан, 2022-2025 йилларда солиқ тўловларини яшириш, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш билан бир қаторда, хўжаликка қарашли ҳудудда жойлашган қум-шағал аралашмаси конидан 11 минг куб метрдан ортиқ "норуда" материалларини тегишли рухсатномасиз, ноқонуний равишда қазиб олиш ҳолатлари ҳам фош этилган.
Мазкур қонунбузилишлар юзасидан суд томонидан тайинланган жазога асосан, Мажбурий ижро бюроси Фарғона тумани бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 131 миллион сўмлик жиноий жарима маблағи тўлиқ ундирилди.
Бу билан табиий бойликларни ноқонуний ўзлаштириш ва давлат манфаатларига зарар етказишга қаратилган ҳаракатлар муқаррар жавобгарликка сабаб бўлиши яна бир бор ўз исботини топди.






























Изоҳлар 0
…