“Эртанги сана” билан сотилган сут ҳақидаги видео тармоқларда жамоатчиликни эътиборини тортмоқда! (видео)

“Эртанги сана” билан сотилган сут ҳақидаги видео тармоқларда  жамоатчиликни эътиборини тортмоқда! (видео)
Қисқача

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги дўконлардан бирида 15 июн куни харид қилинган сут маҳсулотининг ишлаб чиқарилган санаси 16 июн деб кўрсатилгани ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Видеони еълон қилган қизнинг сўзларига кўра, “янги” деб кўрсатилган бу маҳсулот тезда бузилиб, ачиб қолган. Бироқ тармоқларда тарқалган лавҳада сутнинг ўзи, қадоғи ёки санаси аниқ кўрсатилмагани сабабли турли фикрлар билдириляпти.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги дўконлардан бирида сут маҳсулоти билан боғлиқ ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди.

Видеода қиз 15 июнь куни харид қилган сутида ишлаб чиқарилган сана 16 июнь деб кўрсатилганини айтган. Унинг сўзларига кўра, “янги” деб кўрсатилган маҳсулот тезда бузилиб, ачиб қолган.

Бироқ видеода мазкур сутнинг ўзи, қадоғи ёки санаси аниқ кўрсатилмаган. Шу сабаб ҳолат юзасидан турли фикрлар билдирилмоқда.

Айрим фойдаланувчилар буни эҳтимолий қоидабузарлик сифатида баҳолаётган бўлса, бошқалар видеони ҳазил ёки контент учун тайёрланган лавҳа деб ҳисобламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар