Қарзга эътиборсизлик сабабли, уй аукцион савдосига чиқарилди

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларини ижро этиш шўъбаси иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг ижро ҳужжати келиб тушган.
Ижро ҳужжатига асосан қарздор И.Р.Д.дан ундирувчи банк фойдасига 627 395,3 минг сўм қарздорлик ундириш ҳамда ундирувни гаровга қўйилган кўп қаватли уйдаги хонадонга қаратиш белгиланган.
Қонун талабларига мувофиқ, қарздорга қарзни ихтиёрий равишда қоплаш учун муддат берилган. Бироқ белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмагани сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Гаров мулки сифатида қайд этилган кўп қаватдаги хонадон, белгиланган тартибда аукцион савдосига чиқарилиб, сотилган ва сотувдан тушган пул маблағларидан 409 976 ,5 минг сўм миқдоридаги қарз ундирилиб, маблағ ундирувчи фойдасига ўтказилди.






























Изоҳлар 0
…