“ОНА” ва “ОТА” номли ноодатий рақамли автомобиллар интернетда олқишларга сазовор бўлди (видео)
1 дақиқа ўқиш119

Ижтимоий тармоқларда тарқалган икки автомобиль акс этган сурат ва видеолар фойдаланувчилар эътиборини тортмоқда.
Кадрларда енгил юк ташишга мўлжалланган икки автомобилнинг давлат рақамлари олдида “ОНА” ва “ОТА” ёзувлари акс этганини кўриш мумкин. Айнан шу жиҳат кўплаб инсонларнинг илиқ муносабатига сабаб бўлди.
Фойдаланувчилар изоҳларда ушбу ғояни ота-онага бўлган ҳурмат ва муҳаббатнинг чиройли рамзи сифатида баҳолашмоқда.
“Фарзанд учун энг улуғ инсонлар — ота ва она”, “Мана шундай эҳтиром ҳаммага насиб қилсин”, “Ота-онага бўлган муҳаббат акс этибди”, каби фикрлар кўплаб изоҳларда учрамоқда.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…