Андижонда тош портлатилиши: катта чанг кўтарилиши аҳолида хавотир уйғотди

Андижон вилоятида цемент заводи томонидан олиб борилаётган портлатиш ишлари ортидан катта миқдорда чанг кўтарилиши кузатилмоқда. Ушбу ҳолат маҳаллий аҳоли орасида жиддий хавотир ва норозиликларга сабаб бўлган.
Kun.uz'га Хўжаобод тумани Имом ота қишлоғи аҳолиси мурожаат қилиб, қишлоқ яқинида деярли кунора портлатиш ишлари амалга оширилаётганини маълум қилган. Уларнинг айтишича, ҳар бир портлатишдан сўнг ҳудудни қалин чанг қоплаши одатий ҳолга айланган.
Маҳаллий аҳолининг таъкидлашича, кучли портлаш овози ва ундан кейин ҳавога кўтарилаётган чанг булутлари нафақат атроф-муҳитга, балки инсон саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Айрим фуқаролар бундай ҳолатлар болалар ва кексалар учун айниқса хавфли эканини таъкидламоқда.
Вилоят Экология бошқармаси маълумотига кўра, мазкур портлатиш ишлари Андижон WCC цемент заводи томонидан амалга оширилмоқда. Идора ушбу ҳолат назоратга олинганини билдириб, ҳозирда вазият юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилган.
Мутасаддилар томонидан қўшимча чоралар кўрилиши ва экологик талабларга риоя этилиши масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.





























Изоҳлар 0
…